Бухорода “InnoWeek-2023” инновацион ғоялар ҳафталиги давом этмоқда
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остида “InnoWeek-2023” инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилмоқда. Ушбу тадбир Бухоро вилоятида ҳам пухта тараддуд кўрилган ҳолда бошланди.
— Ҳафталикнинг бош мақсади – хорижий ва миллий экспертлар, таҳлилчилар ўртасида Янги Ўзбекистондаги олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ислоҳотлар, уларнинг моҳияти, эришилган ютуқлар ва навбатдаги долзарб вазифалар, мамлакатда вужудга келаётган мутлақо янги инновацион ривожланиш соҳасидаги устувор вазифалар тўғрисида фикр алмашишдан иборат, ؙ— дейди республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбари Азамат Наимов. — Ҳафталик “Ёшлар”, “Стартаплар”, “Илм-фан ва тижоратлаштириш” ва “Креатив таълим” йўналишларида ташкил қилинмоқда.
Ҳафталик доирасидаги тадбирларда вилоятнинг 100 дан зиёд йирик корхоналари, ҳудуднинг илғор кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари, олий таълим, фан ва инновациялар соҳаси бўйича экспертлар ҳамда Россия Федерацияси, Япония, АҚШ, Буюк Британия каби мамлакатлардан хорижий экспертлар жалб этилган. Бир ҳафта давомида вилоятнинг ҳар бир олий таълим муассасасида “InnoWeek-2023” инновацион маҳсулотлар ва ишланмалар кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада 50 дан зиёд инновацион маҳсулотлар ва илмий ишланмалар намойиш этилмоқда. Ҳафталик ранг – баранг дастурлари билан кўпчилик, хусусан, талаба – ёшларнинг эътиборини тортаяпти. Дейлик,“Ёшлар академияси” форуми ҳамда инновацион ғояларга бағишланган “Ideaton Uzbekistan-2030” танлови ўғил-қизларнинг илм-фанга қизиқишини ошириш, илм-фан ва инновацион фаолиятда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ҳафталикнинг дастлабки кунида Бухоро давлат университетида ўтказилган олий таълим муассасаси ҳамда ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган илмий-инновацион маҳсулотлар кўргазмаси ҳам кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.
Инновацион ғоялар ҳафталиги 20 октябрь куни “InnoWeek-2023”да фаол иштирок этганларни тақдирлаш маросими билан ўз якунига етади.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг