Бухорода ИИБ ходими ўз хизмат хонасида вояга етмаган болани қийноққа солди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда Бухоро туманида ИИБ ходим ўз хизмат хонасида вояга етмаган болани қийноққа солгани акс этган видеотасвир кенг тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни назоратга олганини маълум қилди.
Болалар омбудсмани томонидан мазкур видеодаги ҳолат бўйича тегишли текширув ўтказиш ва болага нисбатан содир этилаётган ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўров киритилган.
«Ҳозирда ҳолат Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Болалар омбудсмани ҳар қандай вазиятда болага нисбатан дўстона муносабатда бўлиш шартлигини таъкидлаган ҳолда, боланинг ҳуқуқларини қўпол равишда бузилишига йўл қўйган масъул шахсларга қонун доирасида қатъий чора кўрилиши зарурлигини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг