Бухорода барпо этилаётган 2 та шамол электр станцияси учун 73 та турбина ўрнатиб бўлинди
Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та (жами 1000 МВт) шамол электр станцияси қурилмоқда.
Мазкур лойиҳалар доирасида “Envision” компаниясининг (Хитой) ҳар бирининг қуввати 6,5 МВтдан бўлган шамол турбиналари ўрнатиляпти. Ҳозирги кунга қадар жами қуввати 474,5 МВтга тенг бўлган 73 та шамол турбинаси ўрнатиб бўлинди.
Ҳар бир турбина минорасининг баландлиги 100 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 84 метрни ташкил қилади.
Маълумот учун, ушбу йирик лойиҳалар доирасида жами 158 та мана шундай шамол турбиналари ўрнатилади.
Мазкур электр станцияларининг дастлабки 400 МВт қуввати 2024 йил якунига қадар ишга туширилади.
Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3 млрд 600 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1 млрд 100 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 1 млн 500 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Шунингдек, ушбу лойиҳалар доирасида узунлиги 260 километр бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2 та 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш ускуналари қурилади.
Мазкур электр узатиш тармоқлари энергетика тизимининг шимоли-ғарбий (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) ҳамда жануби-ғарбий (Бухоро ва Навоий вилоятлари) қисмларининг боғланишини мустаҳкамлайди.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятининг Томди туманида ҳам 500 МВт қувватли шамол электр станцияси қуриляпти ва унинг ишга туширилган дастлабки қувватлари ҳозирги кунда “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг