Бухорода 545 миллион сўмлик «зангори ёқилғи» ўғирланди

Бухоро шаҳрида 545 миллион сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган корхона фаолияти фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Бухоро шаҳрида газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган рейд жараёнида навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош қилинган.
Маълум бўлишича, шаҳарнинг Ғиждувон кўчасида жойлашган хусусий корхонага қарашли умумий овқатланиш масканида газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи бинодаги газ ҳисоблаш ускунасини ўзбошимчалик билан ечиб олинган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 545 миллион 970 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Ҳозирда ишга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг