Бухорода 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Иллюстратив фото
Бухоро вилоятида бир оиланинг икки аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Халқ сўзи»га маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа 12 ноябрь куни соат 17:00 ларда Когон шаҳри, «Хива» кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида содир бўлган.
Ўша куни 1987 йилда туғилган аёл ва унинг 2012 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди хонада иситиш учун ўрнатилган қўлбола усулда тайёрланган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг