Бухоро вилоятида сенатор ёшлар билан учрашди
Бухоро давлат педагогика институтида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев ёшлар билан учрашди.
Учрашувнинг асосий мақсади ёшларда давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, имконият ва қўллаб-қувватлаш механизмлари борасида тўлақонли тасаввур ҳосил қилиш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитиш ҳамда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.
Сенатор ёшлар масаласи мамлакатимизда устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлаб, таълим, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди.
Хусусан, Бухоро вилоятида ёшлар учун яратилаётган ўқув-илмий шароитлар, грант ва стипендиялар тизими, «Ёшлар дафтари» орқали берилаётган кўмак, шунингдек, маҳаллий лойиҳалар доирасидаги янги ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот берди.
Тадбир давомида сенатор ёшларнинг саволларига жавоб берди. Мулоқот жараёнида ёшлар таълим сифати, амалиёт тизими, турар жой масаласи, янги иш ўринлари, стартапларни қўллаб-қувватлаш, IT йўналишидаги имкониятлар ва маданий-маърифий лойиҳалар юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Тадбир якунида ёшларга давлат томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўз устида мунтазам ишлаш, илм-фан, инновация ва тадбиркорлик соҳаларида фаол бўлиш бўйича тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг