Бухоро вилоятида 4 нафар янги ҳоким иш бошлади

19:09 30 Ноябрь 2024 Сиёсат
411 0

Бугун Бухоро вилоятининг бир нечта туманида ҳокимлар ўзгарди. Хусусан, Халқ депутатлари Пешку тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳаёт Ҳасанович Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Шунингдек Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Қоровулбозор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Шу билан бирга Когон шаҳрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияда Миршакар Тўрабоев шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Ўткир Ҳамроев эса Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер