Бухоро туманида 6-сонли замонавий оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида «Гулшанобод» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6-сонли оилавий поликлиниканинг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Янги иншоот ушбу ҳудуд аҳолиси учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.
Бухоро туманида жойлашган мазкур шифо маскани эндиликда 100 қатнов ўрнига эга. Уни тубдан янгидан қуриш учун ссуда асосида 2 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, муассасанинг моддий-техник базаси ҳам сезиларли даражада мустаҳкамланди. Бу мақсадда маҳаллий бюджетдан 103 миллион сўм ажратилиб, поликлиниканинг тиббий асбоб-ускуналарга бўлган эҳтиёжи қопланди.
— Муҳими, эндиликда бу масканда маҳалламиз аҳолисининг саломатлигини сифатли кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш, даволаниш учун барча имкониятлар мавжуд, — дейди меҳнат фахрийси А. Муҳаммадов. — Айниқса, биз, кексалар давлатимизнинг чекка қишлоқ жойларида ҳам мана шундай қўш қаватли кўркам шифо масканлари барпо этаётганидан хурсандмиз. Негаки, энди узоқ йўл босиб, туман марказидаги шифо масканларига боришимизга эҳтиёж йўқ. Бу ердаги тиббиёт ходимларининг касбий малакаси ҳам юқори. Очиғи, поликлиниканинг шундай замонавий биноси ва унда яратилган шарт-шароитларни кўриб, дардингни ҳам унутасан, киши.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг