Бухоро тумани ҳокимлиги захирасидаги ерни қарийб 24 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

23:26 11 Март 2021 Жамият
1375 0

«Жиноятчиликка қарши курашиш зарбдор ойлиги» доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирида, фуқаро С.Х. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга Бухоро туман ҳокимиятининг тасарруфида бўлган 10,8 сотих захира ер майдонини сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 23 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер