Бухоро ФВБда ҳам бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғинлар профилактикаси бўлимига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Жабборов Жасур Эркинович Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғинлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар подполковник Жабборов Қашқадарё вилояти бошқармаси ФВБ Ёнғинлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, ФВБ раҳбарининг тегишли буйруғи билан Ортиқбоев Равшан Сафарбоевич Бухоро вилояти ФВБ ОЁХТТE бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар майор Ортиқбоев Сирдарё вилояти ФВБ «Сирдарё ИЭС»АЖ ОЁХТТE бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Вазир Ботир Қудратхўжаевнинг тегишли буйруғи билан Машарипов Шуҳрат Рустамович Қоракўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар подполковник Машарипов Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ФВБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Бундан ташқари, Норов Олим Исматович Ғиждувон тумани ФВБга раҳбар этиб тайинланди.

Бунга қадар подполковник Норов Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ФВБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, Шофиркон тумани ФВБга ҳам янги раҳбар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Ҳамроев Камолжон Каримович Шофиркон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи бўлди.

Тайинловга қадар подполковник Ҳамроев Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ФВБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Шу муносабат билан Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти юқорида номи қайд этилган барча раҳбар ходимларни келгусидаги хизмат фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб, самимий табриклаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг