“Bukhara-Varnet"да инвитро усулида кўчат етиштирилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигидаги “Bukhara-Varnet” масъулияти чекланган жамияти «Бухоро – агро» эркин иқтисодий зонасида қад ростлаган қалдирғоч корхоналардан саналади. Бу ерда гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириляпти. Биргина ўтган йилнинг ўзида корхона томонидан қарийб икки миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот хорижга экспорт қилинди.
2018 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва бугунги кунга келиб 40 гектар майдонда иссиқхона барпо этган “Bukhara-Varnet«даги инновацион ёндашувлар эътиборни тортмай қолмайди. Яқинда бу ерда яна бир янгиликка қўл урилди. Инвитро технологияси асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилди. «Инвитро» лотинча сўз бўлиб, «шиша идишда» деган маънони англатади. Айрим соҳалар, хусусан, қишлоқ хўжалигига инвитро усули дадил кириб келмоқда. Бу ўринда сўз у ёки бу навни унинг энг яхши генетик хусусиятларини сақлаган ҳолда микроклонал кўпайтириш ҳақида боряпти.
“Bukhara-Varnet нинг деярли уч гектар ерни эгаллаган ва махсус тизимлар воситасида зарур микроиқлим яратилган кўчатхонасида ушбу усулда 90 миллион дона кўчат етиштирилмоқда. Кўчатлар иссиқхона хўжаликларига сотилади. Ҳозирдаёқ бу кўчатларнинг салмоқли қисмига харидор бор. Бу ерда нафақат помидор, балки шафтоли, олма, гилос каби мевали дарахт кўчатларини ҳам шу йўсинда ундириб, ички ва ташқи бозорга етказиш имконияти мавжуд.
Туркиялик сармоядор Анвар Хуршиднинг билдиришича, инвитро технологияси асосида етиштирилган кўчатлар турдошларига қараганда серҳосиллиги, шунингдек, касалликларга чидамлилиги билан ажралиб туради.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг