Бугундан мустақил изланувчиликка аризалар қабули бошланди

13:18 15 Январь 2026 Жамият
241 0

Бугун, 15 январь кунидан бошлаб мустақил изланувчиликка аризалар қабули бошланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Аризалар қабули жараёни Ягона электрон тизим, «даража.илмий.уз» орқали амалга оширилади.

Маълумот учун, мустақил изланувчилик — бу фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science, DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашга йўналтирилган олий таълимдан кейинги таълим шаклидир.

Мустақил изланувчиликка ариза топширишда хорижий тил сертификати талаб этилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер