Бугундан 1-синфга онлайн қабул бошланди

12:00 20 Июнь 2025 Жамият
156 0

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги

2025-2026 ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул бугун, 20 июнь куни соат 09:00 дан бошланди. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Электрон аризаларни вазирликнинг my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.

Агар электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, cалл-марказнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари ёки Telegramʼдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали жавоб олиш мумкин.

Қабул жараёнлари қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқич: микро-ҳудуд доирасида (20 июндан 31 июлгача);

2-босқич: микро-ҳудуддан ташқарида (1-15 август).

Қайд этиш жоиз, «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?