Бугун Жавоҳир Синдаров Швециядаги нуфузли мусобақада ўз иштирокини бошлайди
Бугун Швециянинг Малмо шаҳрида нуфузли халқаро шахмат турнири, «Tepe Sigeman 2025» старт олади. Ушбу мусобақа айлана тизимида ўтказилади ва унда дунёнинг етакчи саккиз нафар гроссмейстери иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган ёш ва иқтидорли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров ҳам бор.
Турнирда иштирок этаётган бошқа номдор шахматчилар қаторида Венгриядан Ричард Раппорт, Нидерландиядан Эрвин Лъами, АҚШдан Рэй Робсон, Швециядан Нилс Гранделиус, Украинадан Василий Иванчук, Туркиядан Ягыз Каан Эрдогмуш ва Хитойдан ягона аёл гроссмейстер, 16-жаҳон чемпиони Тань Чжунъи ҳам бор.
Қуръа натижасига кўра, бугунги 1-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда Тань Чжунъи билан учрашади. Ушбу баҳс шахмат ихлосмандлари учун қизиқарли ва интригаларга бой бўлиши кутилмоқда. Пойгалар Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Мазкур турнир Синдаров учун халқаро рейтинг очколарини ошириш ва тажриба орттириш борасида муҳим аҳамият касб этади. Гроссмейстерлар ўртасидаги бу мусобақа нафақат спорт нуқтаи назаридан, балки шахмат маданиятини ривожлантириш йўлида ҳам юксак аҳамиятга эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг