Бугун “The Best” мукофоти ўз эгасига топширилади
Бугун, 16 декабрь куни Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) 2025 йилги мавсум давомида энг яхши ўйин кўрсатган футболчига “The Best” мукофотини топширади.
Ушбу мукофотга “Олтин тўп” совринидан фарқли ўлароқ журналистлардан ташқари ҳар бир терма жамоанинг сардорлари ва бош мураббийлари, шунингдек, федерацияси раҳбарлари ҳам овоз беради.

Якуний ҳолатга кўра, ФИФА томонидан ушбу мукофотга номзод сифатида қуйидаги футболчилар рўйхати эълон қилинган:
Рафинья (“Барселона”);
Гави (“Барселона”);
Ламин Ямал (“Барселона”);
Ҳарри Кейн (“Бавария”);
Ашраф Ҳакими (ПСЖ);
Усмон Дембеле (ПСЖ);
Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”);
Нуно Мендеш (ПСЖ);
Витинья (ПСЖ).
Маълумот учун, “The Best” мукофотини топшириш маросими бугун соат 22:00 да бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг