Бугун Ўзбекистон U-23 жамоаси Африка қитъаси вакилига қарши майдонга тушади

10:35 07 Июнь 2024 Спорт
437 0

Архив фото

«Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 жамоаси бугун Мали U-23 жамоасига қарши Тошкентда иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон U-23 ва Мали U-23 ўртасидаги биринчи беллашув бугун, 7 июнь куни соат 19:00да «Бунёдкор» стадионида бошланади.

Эътиборлиси, Мали ҳам «Париж-2024» иштирокчиси ҳисобланади. Ушбу жамоа «D» гуруҳида Япония, Парагвай ва Исроилга қарши кейинги босқич йўлланмаси учун беллашади.

Ўзбекистон U-23 қуръа натижасига кўра, Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоалари билан «С» гуруҳидан жой олган.

Ўзбекистон U-23 ва Мали U-23 ўртасидаги иккинчи халқаро ўртоқлик ўйини шу йилнинг 10 июнь куни ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?