Бугун барча ходимлар ишдан бир соат аввал кетиш ҳуқуқига эга

12:31 07 Март 2025 Жамият
162 0

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар қилди.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни бўлиб, расмий ишланмайдиган байрам куни саналади. Шу сабабли, бугун ишга чиққан барча ходимлар бир соат вақтлироқ уйга кетиш ҳуқуқига эга.

Байрам олдидан иш вақтини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?