«Будапешт – 2024»: Исроил таслим этилди. Кейинги рақибимиз Украина
Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда. Амалдаги чемпион Ўзбекистон терма жамоаси ҳам турнирдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
6-тур доирасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Исроил термасини қабул қилди. Шахматчи қизларимиз эса Нидерландия шахматчиларига қарши дона сурди.
Жавоҳир Синдоров биринчи бўлиб, битта юришли катта хатога йўл қўйди ва баҳсда мағлубиятга учради. Шунга қарамасдан, жамоамиз ирода кўрсатиб, дастлаб, Нодирбек Якуббоев, сўнгра Нодирбек Абдусатторов кетма-кет ғалаба қозонди. Сўнгги тахтадаги жангда эса Шамсиддин Воҳидов дурангга рози бўлди. Агарда юқори тахталарда ғалаба бўлмаганда Шамсиддин ҳам ғалаба қозониш учун охиригача бориши мумкин эди.
Ўзбекистонлик қизлар Нидерландия билан муросасиз кечган учрашувда дуранг қайд этди. Айтиш керакки, юқори тахталардаги дуранглар ва Умида Омонованинг мағлубияти жамоани оғир аҳволга солган эди, аммо Нодира Нодиржонова жамоани қутқариб қолди.
Эркаклар:
Ўзбекистон — Исроил 2,5 : 1,5
Нодирбек Абдусатторов — Максим Родштейн 1:0;
Нодирбек Якуббоев — Идо Горштейн 1:0;
Жавоҳир Синдоров —Тамир Набати 0:1;
Шамсиддин Воҳидов — Иля Смирин 0,5 : 0,5.
Аёллар:
Ўзбекистон — Нидерландия 2:2
Афруза Ҳамдамова — Элине Роеберс 0,5 : 0,5;
Нилуфар Якуббоева — Жаокин Пенг 0,5 : 0,5;
Умида Омонова — Мачтелд Ван Фореест 0:1;
Нодира Нодиржонова — Анна-Мая Казарян 1:0.
6-турдан сўнг Ўзбекистон эркаклар жамоаси умумжамоа ҳисобида 10 очко билан 5-ўринда бормоқда. Қизлар жамоаси эса 9 очко тўплаб 170 давлат ичида 15-ўринда бормоқда.
Мусобақа эртадан яна бошланади, бугун эса дам олиш куни. Эртага йигитлар жамоаси Украина жамоаси билан ўйнаса, қизларимиз Грецияга қарши дона суради.
Аввалроқ, Урганч шаҳрида 2,9 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг