Бу улуғ замин дунё цивилизациясида ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда — Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
«Ўзида кўп минг йиллик тарих ва қадриятларни мужассам этган, замонавий меъморчилик анъаналари асосида кундан-кунга чирой очиб бораётган бу улуғ замин дунё цивилизациясида ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда», деди Президентимиз.
Хусусан, «Боқий шаҳар» мажмуаси барпо этилгани, 40 дан зиёд муқаддас зиёратгоҳлар обод бўлгани, «Самарқанд» халқаро аэропорти янгидан қурилгани, ўнлаб халқаро бренд меҳмонхоналар иш бошлагани вилоят туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқди.
Самарқанд сўнгги йилларда сиёсий, иқтисодий, туризм ва бизнес марказига, кўплаб йирик халқаро тадбирлар, форум ва анжуманлар учун мулоқот майдонига айланди.
Шу йилни ўзида бу ерда 40 дан ортиқ нуфузли халқаро анжуман ташкил этилгани, айниқса, яқинда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси ўтказилгани чиндан ҳам улкан воқеа бўлди.
Умуман, туризм ва унга турдош соҳаларга 1 миллиард доллар инвестиция киритилгани учун вилоятга сайёҳлар оқими 2016 йилгидан 7 карра ўсди, туризм хизматлари экспорти 600 миллион долларга етди.
Имом Бухорий мақбараси ҳудуди 45 гектаргача кенгайтирилиб, 10 минг кишилик масжид, инновацион музей барпо этилди, атрофида ўнлаб меҳмонхона ва меҳмон уйлари қурилмоқда.
Агар Индонезия, Малайзиядан илғор туристик компаниялар олиб келиниб, меҳмонхоналар бошқарувга берилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилса, туристлар оқими янада кескин кўпайиши таъкидланди.
Бугун вилоят нафақат туризмдаги, балки саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишдаги улкан салоҳияти билан инвестор ва тадбиркорлар учун чинакам жозибадор масканга айланиб бормоқда.
«Энди Самарқанд – ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, инвестиция, экспорт, умуман барча соҳада методик вилоят бўлиши керак.
Бунинг учун туман ҳокимлари ўзини ҳудудини хусусиятидан келиб чиқиб, бор штатларини таҳлил қилиб, самарасизини қисқартириб, хориждан замонавий менежерлар, мутахассислар олиб келиб, янгича ишлашга ўтиши зарур», деди давлатимиз раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг