Бу китобларни энг чекка қишлоқларда яшовчи фойдаланувчилар ҳам ўқишади
Фото: Халқ сўзи
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот – кутубхона маркази бой тарихга эга. Айни пайтда бу маскан умумий фондида жами 292211 та ахборот ресурси мавжуд. Шунинг 246 мингдан зиёдини китоблар ташкил этади.
- “Китоблар қаршисида жамики нарсалар нурсиз бўлиб қолади”, деган эди таниқли рус ёзувчиси Антон Чехов, - дейди ахборот – кутубхона маркази директори Насиба Аминова. -Дарҳақиқат, кутубхоналар инсоният маънавий бойлигининг бебаҳо дурдоналари саналади. Халқимиз орасидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар, жумладан тиб илмининг султони саналган Абу Али ибн Сино ҳам китоб мутолааси орқали, ўқиб – ўрганиш эвазига камолотга эришган. Шу нуқтаи назардан куни кеча республикамизнинг етакчи нашри саналган “Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталари таҳририяти томонидан марказимизга китоблар туҳфа қилингани айни муддао бўлди. Биз бундан бениҳоя миннатдормиз. ”Китоб ҳафталиги” доирасида ҳадя этилган бу адабиётларни вилоятимизнинг барча шаҳар ва туман кутубхоналарига ҳам етказдик. Ишончим комил – уларни энг чекка қишлоқларда яшовчи фойдаланувчилар ҳам ўқиб, маънавий озуқа олишади.
Айтиш жоизки, биргина вилоят ахборот – кутубхона марказининг айни дамда 19 минг нафардан зиёд фойдаланувчиси бор. Яқин ойлар ичида улар сони янада кўпайиши кутиляпти. Негаки, марказ жойлашган бинода реконструкция ишлари поёнига етаяпти, ходимлар ва фойдаланувчилар учун замонавий шарт – шароитлар яратилмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг