Бронхит касаллиги нимаси билан хавфли?

Қишнинг совуқ кунларида аксарият инсонларда нафас йўллари билан боғлиқ турли касалликлар кузатилади. Улардан бири бронхитдир.
— Бронхларнинг яллиғланиши (бронхит) юқори нафас йўлларининг энг кўп учрайдиган хасталиги, — дейди олий тоифали шифокор Равшанбек Умаров. — Унинг ўткир ва сурункали турлари фарқланади.
Кўпинча об-ҳавонинг ўзгариши, иммун тизимининг сусайиши, ёмон одатларга (ичкиликбозлик, кашандалик) ружу қўйиш ҳамда турли зарарли моддалар (газ, чанг, кучли эфир мойлари)ни нафас орқали ичга ютиш каби ҳолатлар ҳалқум, ҳиқилдоқ ёки трахеяни зарарлаб, ўпка томон тарқалади. Оқибатда бронхит ва зотилжам келиб чиқади.
Касалликнинг ўткир турида бемор ҳолсизланади, мушаклари қақшайди. Йўтал пайдо бўлади. Кўкрак соҳаси қисилиб, оғрийди. Бироз ўтиб, унга тумов ҳам қўшилади, баъзи ҳолларда эса тана ҳарорати кўтарилиши мумкин.
Қолаверса, беморда мунтазам равишда йўтал тутиб, йиринг аралаш балғам ажралади. Бронхит тўлиқ даволанмаса, касаллик чўзилиб, сурункали тусга ўтади ва ўзидан оғир асоратлар қолдиради.
Гайморит, отит ва зотилжам каби асоратлар аксарият ҳолларда бронхит қайталаши оқибатида келиб чиқади. Юрак-қон томир тизимида касаллиги бўлган ва анча қувватдан қолган беморларда бронхит туфайли майда бронхлар ҳам зарарланади.
Касаллик ривожланганда бемор иситмаси баланд бўлади, ҳаво етишмайди, ҳансирайди. Шунингдек, лаби кўкаради, тез-тез йўталиб, тинка мадори қурийди. Йирингли балғам ташлаб, кўкрагида оғриқ туради. Ҳатто, ўпкасида майда пуфакчали нам, қуруқ хириллашлар эшитилади.
Қолаверса, нафас сустлашади, томир уриши тезлашиб, юрак товуши бўғиқлашади, ҳатто, бронхлар девори ва атрофидаги тўқималар зарарланади. Бундай вақтда беморларни зудлик билан шифохонага ётқизиш лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг