Бронхиал астма касаллиги бор беморлар вакцина олиши керакми?

12:59 10 Май 2021 Жамият
962 0

Бронхиал астма касаллиги мавжуд беморлар вакцина олишлари керакми? АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева мазкур саволга жавоб берди.

Қайд этилишича, бронхиал астамаси бор беморлар коронавирусга чалинмасликлари ёки касаллик енгил кечувда ўтиши тўғрисида олимлар томонидан маълумотлар мавжуд, амалиётда ҳам бу кузатилмоқда. 

«Лекин, бу беморлар касалликни баъзи босқичларида, таблетка кўринишида глюкокортикостероидлар қабул қилишлари керак бўлган даврларда коронавирус инфекцияси билан касалланишлари оғир даражада ўтишини келтириб чиқариши мумкинлигини ҳам биламиз.

Шу боис, бундай беморларни касалликни оғир ҳолатларидан ҳимоя қилиш мақсадида, улар ҳам ўз вақтида эмлаш ўтказганлари мақсадга мувофиқ.

Эмлашдан олдин, бу беморларда кузатиладиган аллергик статусни тўлиқ ўрганиб чиқиш ва улар касалликни тинч даврида эмланишлари керак.

Аллергик статусда, асосан вакцинани таркибидаги воситаларга нисбатан аллергияси бор ёки йўқлигини билиши жуда муҳим ҳисобланади. Бу, ўз ўрнида анафилактик реакция келиб чиқишини олдини олади», дейди Севара Убайдуллаева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?