Британиялик адвокат “Apple”дан 1,9 миллиард доллар миқдорида товон пули ундириш учун судга мурожаат қилмоқчи

16:57 03 Ноябрь 2023 Дунё
222 0

Иллюстратив фото

Лондон суди “Apple” компаниясининг истеъмолчилар ҳуқуқшуноси Жастин Гуттманнинг “iPhone” смартфонларининг батареяларини ёмонлашуви ҳақидаги даъволарини рад этиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантирмади.

Гуттманн Буюк Британиядаги 24 миллион “iPhone” фойдаланувчиси ҳуқуқларини ифодаламоқда. Ҳуқуқшунос “Apple”дан 1,9 миллиард доллар миқдорида товон ундириш учун судга мурожаат қилишга умид қилмоқда.

Бир гуруҳ даъвогарлар “Apple” компанияси “iPhone”нинг айрим моделларида нуқсонлар борлигини атайлаб фойдаланувчилардан яширгани, шунингдек, қурилмалар ишини секинлаштирувчи дастурий таъминотни чиқарганини даъво қилмоқда.

“Apple” бу даъвога эътироз билдирмоқчи бўлди, бироқ Лондон рақобат суди IT корпорацияси тарафида бўлмади.

Суд ишни давом эттиришга рухсат берди, лекин айбловчидан даъволар бўйича қўшимча маълумот беришни сўради.

Гуттманнинг таъкидлашича, бу қарор “истеъмолчиларга нисбатан адолатни тиклаш йўлидаги муҳим қадамдир”. “Apple” эса янги изоҳ бермади, лекин бу иш бўйича олдинги баёнотига ишора қилди.

“Биз ҳеч қачон “Apple” маҳсулотининг ишлаш муддатини қасддан қисқартириш ёки сотишни рағбатлантириш учун фойдаланувчи тажрибасини пасайтириш учун ҳеч қачон ҳеч нарса қилмаганмиз ва қилмаймиз ҳам”, дейилади “Apple”нинг баёнотида .

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?