«Британияда сенсация» ёхуд консерваторлар ишчилар партиясига ютқазди
Фото: Guardian
Буюк Британиядаги умумий сайловларда Кир Стармернинг Лейбористлар партияси (ишчилар партияси — таҳрир) кўпчилик ўрин билан ғалаба қозонди. Буни халқаро ОАВлар катта «сенсация» сифатида талқин қилди.
Қайд этилишича, сайловда лейбористлар камида 326 ўринга эга бўлди. Бу эса Вакиллар палатасида зарур бўлган 320 ўриндан кўп деганидир. Ушбу ғалаба Стармерни Буюк Британиянинг навбатдаги Бош вазири бўлиш йўлидаги энг катта қадамдир.
2022 йил 25 октябридан бери Бирлашган Қироллик бош вазири лавозимида ишлаётган Риши Сунакнинг Консерватив партияси тарихий мағлубиятга учради. Бу эса катта эҳтимол билан унинг курсисидан «айрилиб» қолишини англатади. Консерваторлар Вакиллик палатасида атиги 131 та жойни эгаллай олишган.
Стармер ғалабани нишонлаб, «миллий янгиланиш»га ваъда берди. У ушбу муваффақият билан боғлиқ масъулият, мамлакатни бирлаштирган ғояларни янгилаш зарурлигини таъкидлади. Лондондаги ғалаба зиёфатида Стармер «Ўзгариш энди бошланади», дея эълон қилган.
«Умид 14 йилдан кейин ўз келажагини қайтариш имкониятига эга бўлган мамлакатда яна бир бор порлайди», деган у. Ўз навбатида, Сунак Стармерга қўнғироқ қилиб, уни ғалабаси билан табриклади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг