Бўстонлиқда фуқаронинг уйидан 1 кг марихуана топилди
Фото: «Тошкент-Аэро» ИБК
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаронинг уйида 1,03 килограмм марихуана борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир амалга оширилди.
Тошкент вилояти ҳудудида ўтказилган гиёҳвандлик моддаларининг реализациясига қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор қидирув тадбири давомида Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Текширув натижасида ушбу фуқаронинг уйидан дастлабки оғирлиги 1килограмм 031 грамм бўлган яшил тусли,ўткир ҳидга эга марихуана гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан контрабандага қарши курашиш шуъбаси тезкор ходими томонидан фуқарога нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг