Бош прокуратуранинг ишонч телефони ишламаяптими?
Ижтимоий тармоқларда Бош прокуратуранинг «1007» рақамли ишонч телефони ишламаётгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура изоҳ берди.
Унда айтилишича, йилдан йилга мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш марказига қўнғироқ қилувчиларнинг сони кўпайгани ҳамда техник сабабларга кўра айрим ҳолларда марказ операторлари билан дарҳол боғланишда бир қатор қийинчиликлар юзага келган.
Ҳозирда Бош прокуратура «Call centr» марказининг қисқа рақамли «1007» ишонч телефони белгиланган тартибда ишламоқда.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида «1007» ишонч телефони орқали жами 60 мингдан ортиқ мурожаатлар қабул қилинган ҳамда кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича йўналтирилган.
Марказ орқали келиб тушган ушбу мурожаатларнинг 20 мингдан ортиғи бевосита прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этилган. 3 минг 769 та мурожаатлар бўйича фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал этилган.
«Прокуратура органларига «1007» Ишонч телефонидан ташқари, онлайн режимда «pm.gov.uz» интернет сайти ҳамда почта алоқа хизмати орқали ҳам мурожаат этиш йўлга қўйилган», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг