Болаларни спорт залларига қайтаришимиз зарур — Ш.Абдураззақов

19:56 15 Ноябрь 2020 Жамият
1113 0

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳрининг Мингчинор маҳалласидаги 2-умумтаълим мактабида бўлди

1240 ўринли мазкур мактаб 1983 йилда барпо этилган. Йиллар ўтиши мобайнида ўз кўркини йўқотиб, таъмирталаб ҳолатга келган. 

Шавкатжон Абдураззақов ўзи таҳсил олган мактаб синф хоналаридаги шароитлар эски ҳолатда қолгани, хусусан, спорт залларининг қаровсиз эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Ҳозирда ушбу мактаб 2021 йил дастурига киритилган. Бу ерни мукаммал таъмирлаш учун 8 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. 

—Биз ўқиган пайтлар бу ерда ҳаёт қайнарди. Спорт залларидан бери келмасдик, айниқса волейбол, футбол жони-дилимиз эди. Маҳалла болалари учун мактаб спорт залларини очиш, тўгараклар ташкил этиш, уларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтишига кўмаклашишимиз зарур, — деди вилоят раҳбари.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳрининг Мингчинор маҳалласидаги 2-умумтаълим мактабида бўлди.

1240 ўринли мазкур мактаб 1983 йилда барпо этилган. Йиллар ўтиши мобайнида ўз кўркини йўқотиб, таъмирталаб ҳолатга келган.

Шавкатжон Абдураззақов ўзи таҳсил олган мактаб синф хоналаридаги шароитлар эски ҳолатда қолгани, хусусан, спорт залларининг қаровсиз эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда ушбу мактаб 2021 йил дастурига киритилган. Бу ерни мукаммал таъмирлаш учун 8 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

—Биз ўқиган пайтлар бу ерда ҳаёт қайнарди. Спорт залларидан бери келмасдик, айниқса волейбол, футбол жони-дилимиз эди. Маҳалла болалари учун мактаб спорт залларини очиш, тўгараклар ташкил этиш, уларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтишига кўмаклашишимиз зарур, — деди вилоят раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?