Болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиниши динамикаси бўйича Ўзбекистон жаҳон рейтингида етакчилик қилмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Finance Inquirer нашри RGCA халқаро тадқиқоти натижалари ва UNICEF, Жаҳон банки ва OECD маълумотларига таяниб, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш бўйича энг яхши динамикага эга бўлган дунёдаги энг пешқадам 10 та давлатни эълон қилди. Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Ҳисобот 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган мактабгача таълимнинг узоқ муддатли тенденцияларининг умумий кўринишини ўз ичига олади.
Мақолада келтирилган маълумотларга кўра, аксарият ҳудудларда мактабгача таълим билан боғлиқ вазият тўхтаб қолган ёки салбий ўсиш зонасига ўтган, бир қатор мамлакатларда эса таъсирчан ўсиш кузатилмоқда. Энг ёрқин мисол Ўзбекистон бўлиб, у ерда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг ўсиш динамикаси кўриб чиқилаётган даврда 59 фоизни ташкил этди.
Воқеани шарҳлар экан, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин шундай деди:
«Айтишим мумкинки, тадқиқотда келтирилган рақамлар тасодифий эмас: мамлакат раҳбарияти томонидан 2017 йилдан буён мактабгача таълимни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, ҳатто пандемия даврининг барча учун оғир босқичини ҳисобга олган ҳолда ҳам, сезиларли натижаларга олиб келди. Ишончим комилки, биз юқори ўсиш суръатларини сақлаб қоламиз ва яқин келажакда нафақат ўсиш динамикаси, балки мутлақ кўрсаткичлар бўйича ҳам дунёнинг етакчи давлатлари даражасига чиқамиз».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг