Болалар учун «Ишонч телефонлари» хизмати йўлга қўйилади

Бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибияти мудири Саидбек Азимов, БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Мониторинг ва баҳолаш бўлими раҳбари Жанар Сагимбаева ҳамда Бола ҳуқуқларини мониторинг қилиш бўйича мутахассис Зокир Назаров ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Унда боланинг қонуний вакиллари ва болаларнинг тўғридан тўғри Вакилга мурожаат қилиш имкониятини яратиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тавсиялар бериш мақсадида «Ишонч телефонлари»ни ишга тушириш масаласи муҳокама этилди.
Мулоқотда ишонч телефонларини жорий этиш орқали Давлат раҳбарининг 2020 йил 22 июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонида белгиланган, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини такомиллаштириш, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва мазкур соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти устидан самарали парламент ва жамоатчилик назоратини таъминлаш бўйича вазифаларни бажаришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
Лойиҳага кўра, «Ишонч телефонлари» орқали 12 соат давомида мураккаб турмуш шароитига тушиб қолган болалардан мурожаатлар қабул қилиш ҳамда уларни ўз ҳуқуқларига оид ишончли, аниқ ахборотлар билан таъминлаш белгиланмоқда.
Онлайн мулоқотда, мурожаатлар билан ишловчи мутахассисларни танлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, болалар Call-марказини ишга туширилиши билан боғлиқ бошқа ташкилий ва техник масалалар муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг