Болалар учун эфир рекламадан ҳоли, жозибали ва фақат тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши керак — А.Қодиров
Ушбу масала ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Манфаат ҳаракатлантирувчи кучдир» Адам Смит.
Манфаат фақат моддий бўлмайди. Агар фарзандингизни китоб ўқишга мажбур қилаётган бўлсангиз сиз бундан манфаатдорсиз, чунки ҳаётингизни кучдан қолган, қарилик қисмини қандай ўтиши, пулингиз қанча кўп бўлмасин, фарзандингизни тафаккури ва тарбияланганлик даражасига боғлиқ. Яъни, уйни тўридасиз ёки қариялар уйида...
Албатта, уйнинг бир чеккасидаги хонада, фойда келтирмайдиган ташвишдек, қариялар канали рекламалари ва кунларни санаб ўтиришингиз ҳам мумкин.
Тарбия ё ҳаёт ё мамотдир, пул эмас!
Педагоглар бонг уради, 10 ёшгача бўлган давр онг ости шаклланадиган муҳим даврдир.
Бу даврда бола заиф ахборотдан жиддий хулосалар қилади ва қаноатга айлантириб, онг остига жойлаштиради.
Дунёқараш онг остидаги қаноатлардан иборатдир. Шу сабабли, дунёқарашни ўзгартириш жуда қийин. Ҳамма нарсани даромад ва буромадда кўрадиган инсон онг остида қадрият ва маърифатнинг граммларда ўлчовини топиш мумкин...
Бу даврда шаклланган хато қаноатларни рекламадан кўрилган даромадни юз каррасини сарфлаб ҳам тузата олмайсиз.
Масалан, бугун жамиятни ёлғон сўз ёки бировнинг ҳақи қанчалар қўрқитмоқда? Бундан иқтисодиёт кўраётган зарар миқдорини ўлчаш мумкинми? Бу кечаги тарбиянинг натижаси эмасми?
Болалар учун эфир рекламадан ҳоли, жозибали ва фақат тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши керак. Агар шу тақиқдан тадбиркор зарар кўрса, марҳамат, бюджет субсидиялари ҳақида ўйлаш мумкин.
Фарзандларни бугун тўғри тарбия қилсак, эртага, кучлироқ жамият, парламент ва ҳукуматга эга бўламиз" деб ёзади депутат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг