Бокс. Ўзбекистонлик 5 нафар боксчи Жаҳон чемпионати финалига йўл олди

11:34 13 Сентябр 2025 Спорт
157 0

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Айни кунларда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида «World Boxing» шафеʼлигидаги биринчи Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. 60 давлатдан 500 дан ортиқ боксчи иштирок этаётган айни мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб қатнашмоқда.

Хусусан, Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича дунё биринчилигининг ортда қолган кунида (12 сентябрь) Ўзбекистон термасининг 8 аъзоси рингга кўтарилиб, уларнинг 7 нафари ғалабага эришди.

Чорак финаллар:

-48 кг вазн тоифасида Сабина Бобоқулова италиялик рақиби Жованна Марчесени 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди;

-50 кг вазн тоифасида жанг олиб борадиган Шодиёржон Мелиқўзиев Япония вакили Соуши Макинога 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади;

-85 кг вазндаги ўзбекистонлик боксчи Акмалжон Исроилов Испания шарафини ҳимоя қилаётган Рикардо Фреснедани 5:0 ҳисобида мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди.

Ярим финаллар:

-65 кг вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова Хитой Тайпейи вакили Ниен Чин устидан 3:2 ҳисобида устун келиб, мусобақа финалини нақд қилди;

-60 кгда Абдумалик Ҳалоков япониялик Шунсуке Китамотога қарши жангда 5:0 ҳисоби билан ғолиб деб топилди;

-75 кг вазн тоифасида жанг олиб борувчи Фазлиддин Эркинбоев Саиджамшид Жафаров (Озарбайжон)ни 4:1 ҳисобида таслим этди;

-90 кгда рингга кўтарилган 21 ёшли боксчи Тўрабек Ҳабибуллаев Испания вакили Энмануел Реес Плани 4:1 ҳисоби билан мағлубиятга учратди;

+90 кг вазнда баҳсларга киришадиган Жаҳонгир Зокиров Данабиеке Байикевузи (Хитой)ни 5:0 кўринишидаги ҳисоб билан мусобақадан чиқариб юборди.

Бугун, 13 сентябрда кун давомида ярим финал ва финал жанглари ташкил этилади. Ортда қолган кун чиройли ғалабага эришган Фазлиддин Эркинбоев бугун Жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилади. Шунингдек, яна 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал баҳсини ўтказади. Жуфтликлар билан танишинг:

Ярим финаллар:

-48 кг: Сабина Бобоқулова — Назим Кизайбай (Қозоғистон);

-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Лаша Гурули (Грузия);

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Габриэл Веочич (Хорватия);

-51 кг: Феруза Казакова — Бусе Наз Чакироглу (Туркия);

-70 кг: Азиза Зокирова — Лакейша Перголити (Австралия);

-85 кг: Акмалжон Исроилов — Михаил Фарес (Австрия).

Финал:

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Киван Рами (Болгария).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?