Бокс федерацияси Лазизбек Муллажонов билан боғлиқ гап-сўзларга аниқлик киритди
Фото: МОҚ
Ижтимоий тармоқларда бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпия ўйинлари олтин медаль соҳиби Лазизбек Муллажоновда допинг моддаси аниқлангани, натижада унинг Олимпиададаги натижаси бекор қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Бокс федерацияси мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда профессионал боксда ўз фаолиятини давом эттираётган Лазизбек Муллажонов доимий равишда допинг қоидаларига риоя қилиб келган ва допинг синама тестлари натижалари ҳар доим натижалари манфий чиққан.
Жорий йилнинг 11 июнь куни Халқаро допинг қоидаларига кўра спортчидан допинг синама тести олинган. Халқаро Тест агентлиги (ITA) томонидан ўтказилган тест натижаларига кўра Муллажоновнинг қонида тақиқланган моддалар борлиги аниқланган.
Аниқлик киритилишича, ўзбекистонлик боксчи Париж-2024 Олимпия ўйинларидан сўнг, яъни 2024 йил 19 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги хусусий шифохонада соч кўчириб ўтказиш амалиётини ўтказган. Шу сабабли шу сабабли у 4 босқичли операция амалиётида ва операциядан кейинги муолажалар давомида шифохона томонидан тақдим қилинган дори воситаларини қабул қилган.
«Ушбу дори воситаларида айрим тақиқланган допинг моддалари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда», дейилади федерация хабарида.
Таъкидланишича, Ўзбекистон бокс федерацияси ва Лазизбек Муллажонов томонидан Халқаро Тест агентлигига (ITA) ушбу масала юзасидан керакли барча ҳужжатлар тақдим қилинган, боксчи ҳозирда якуний қарор чиқишини кутмоқда.
Федерация хабарида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Муллажонов допинг қоидаларини бузгани сабабли Париж-2024 Олимпия ўйинлари олтин медали натижаси бекор қилиниши тўғрисидаги хабарлар асоссиз экани ва юқоридаги ҳолат Олимпия ўйинларидаги натижасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг