Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди

Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйча Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Нуфузли мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Хусусан, Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Абдумалик Халаков (57 кг), Руслан Абдуллаев (63,5 кг), Саиджамшид Жафаров (75 кг) ва Лазизбек Мулложонов (+92 кг), олтин медалларни қўлга киритишди.
Вакилларимиздан Одилжон Аслонов (-80 кг) ва Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) финалда рақибларига имкониятни бой бериб қўйди.
Шаҳзод Музаффаров (-54 кг), Адҳамжон Муҳиддинов (-60 кг) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) Осиё чемпионатининг бронза медаллари билан тақдирланди.
Хотин-қизлар ўртасида эса Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) олтин, Соҳиба Рўзметова (-75 кг) кумуш ва Фарзона Фозилова (-48 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Осиё чемпионати якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг