Бойсун тоғларида картошка етиштириляпти

13:11 31 Июль 2025 Жамият
164 0

Бойсун давлат ўрмон хўжалигида дов-дарахтлар билан қопланмаган 366,5 гектар лалми ердан самарали фойдаланиш бошланди. Бу ташаббус озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳоли бандлиги ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим қадам бўлмоқда.

Юқори Мачай маҳалласидаги тоғ бағрида деҳқон Менгли Муртазоев 7 гектар бўш ерда картошка етиштиришга киришди. У булоқ сувини 3 км масофадан қувур орқали олиб келиб, ерни обод қилди ва 10 нафар ёшни иш билан таъминлади.

— Ер унумли экан, келгуси ойда ҳосилни йиғамиз, — дейди М.Муртазоев. — Бу йил 500 миллион сўм даромад кутаяпмиз. Келгусида экин майдонини кенгайтириб, 100 та иш ўрни яратиш ниятимиз бор.

Ўрмон хўжалиги раҳбари Шамсиддин Остонақуловнинг айтишича, фойдаланилмаётган ерларда аҳолининг картошка етиштиришга қизиқиши ортмоқда. Хўжаликнинг Кенгдала қишлоғи ҳудудидаги 1,5 гектар ер майдонида парваришланаётган картошкадан 60 тонна ҳосил кутилаяпти.

Бундай саъй-ҳаракатлар юқори ҳосилдорлик билан бирга, аҳоли даромадини оширишга, янги иш ўринлари очилишига хизмат қилмоқда.

Фарҳод ЭСОНОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?