БМТ AҚШ ва ЕИ билан Россия маҳсулотларини экспорт қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича иш олиб бормоқда
Фото: Архив сурат
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) AҚШ ва Европа Иттифоқи билан Россиядан озиқ-овқат ва минерал ўғитлар экспортига тўсқинлик қилаётган тўсиқларни бартараф этиш устида ишламоқда. Бу ташкилот Бош котиби Aнтониу Гутерриш маълум қилди.
Унинг айтишича, Россияга қарши санкциялар озиқ-овқат ва минерал ўғитларга таъсир қилмайди.
“Aммо, албатта, хусусий компаниялар учун бир қатор тўсиқ ва қийинчиликларни бартараф этиш керак», дейди Бош котиб ва улар транспорт, суғурта ва молиялаштириш кабилар билан боғлиқлигига ишора қилиб.
Унинг сўзларига кўра, БМТ бу тўсиқларни бартараф этиш учун AҚШ ва Европа Иттифоқи билан жиддий иш олиб бормоқда.
У, шунингдек, «бу одамлар учун, айниқса ривожланаётган мамлакатлар учун жуда муҳим», дея қўшимча қилди.
Aввалроқ Aнтониу Гутерриш Россия ва Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қора денгиз орқали жаҳон бозорларига тўсиқсиз олиб чиқиш муҳимлиги ҳақида гапирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг