Блогер Сирожиддин Одилов ҳибсга олинди

14:44 11 Март 2026 Жамият
444 0

Видеодан кадр

YouTube видеохостингида «Сирожиддин Медиа» номи билан фаолият юритувчи блогер Сирожиддин Одилов ҳибсга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Пастдарғом туманида яшовчи 65 ёшли фуқаро Р.Х. 2024 йилнинг август ойларида Тошкент шаҳрида яшовчи 46 ёшли С.А.га, бошқа шахс билан ўрталаридаги молиявий масаласини ҳал қилиб беришини сўраб мурожаат қилган. С.А. эса ваколатли шахс бўлмаса-да, жабрланувчидан ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига маълум миқдорда пулларни олган ва ҳозирги кунга қадар ваъдасини бажармасдан, алдаб келган.

Фуқаро Р.Х. мазкур ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?