Блогер «Real Sanjik» қамоққа олинди
Ижтимоий тармоқларда «Real Sanjik» тахаллуси билан танилган блогер Санжар Каримов қамоққа олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Билдирилишича, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган С.К.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.
Суднинг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, айбланувчи С.К.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.
Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда «Real Sanjik» тахаллуси остида танилган блогер 1990 йилда Наманган вилоятида туғилган, у «Финанс инвест» КСБ таъсисчиси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг