Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди
Фото: Абдураҳмон Ташанов / Facebook
Блогер Мурод Махсудов туҳмат, товламачилик ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланиб, 7,5 йилга ҳукм қилинди, у жазони умумий тартибли колонияда ўтайди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди.
Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Зокир Қўзибоевнинг “Халқ сўзи”га маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 4 июндаги ҳукмига мувофиқ Мурод Махсудов (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган) Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 2-қисми бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилган.
Шунингдек, у Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари, 165-моддаси 2-қисми “б” банди ва 167-моддаси 2-қисми “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
“Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди”, дейди Зокир Қўзибоев.
Унинг қўшимча қилишича, ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган ва судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб 10 сутка ичида пойтахт судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида шикоят қилишга ва протест билдиришга ҳақли ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг