Бизнес-форум доирасида маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Хабар берилганидек, айни кунларда Тошкент шаҳирда Иккинчи Ўзбекистон-Белорус аёллари бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.
Унинг доирасида пойтахтимиздаги “Uz Expo Centre” миллий кўргазмалар марказида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Мазкур миллий кўргазмага Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова ташриф буюрди.
Кўргазмадан озиқ-овқат, тўқимачилик, ипакчилик, енгил саноат, тиббиёт, машинасозлик, таълим ва туризм соҳаларида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар маҳсулотлари ўрин олди.

Унда Ўзбекистоннинг 50 дан корхонаси ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Шу билан бирга мазкур кўргазмада “Made in Belarus” бренди остидаги маҳсулотлар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Кўргазма доирасида озиқ-овқат саноати, таълим ва фан, туризм ва дам олишни ташкил қилиш йўналишларида ҳам тақдимотлар ўтказилди.
Кўргазма иштирокчилари тажриба алмашиш, янги ҳамкорлар излаш ва истиқболли алоқалар ўрнатиш имконига эга бўлдилар.

















Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг