Биз юзлаб йиллик тарихга эга бўлган ишбилармон доираларнинг ишончини қозониб бормоқдамиз — Саида Мирзиёева
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонда ташкил этилган роуд-шоу давомида Буюк Британия Ғазначилиги иқтисодий котиби Люси Ригби билан учрашув ўтказди.⠀

Мазкур учрашув давомида Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан фикр алмашилди.
«Ригби хонимга «Янги Ўзбекистон – улкан имкониятларга эга катта мамлакат» номли тадбиримизда иштирок этгани ва уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман. Юртимиз тараққиётидаги ушбу муҳим босқични Буюк Британия ҳукумати тўлиқ қўллаб-қувватлаётгани қувонарлидир», — дейди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари ишбилармон доиралар вакиллари билан ҳам учрашди.

Ушбу учрашувда Британия бизнес вакиллари Ўзбекистонда амалга ошираётган лойиҳалари ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгуси режалари ҳақида маълумот берди.

«Бу Ўзбекистондаги бизнес муҳитига ташқаридан берилган мутлақо холисона баҳо эди ва мен мамлакатимизда юз берган улкан ўзгаришлар билан фахрланаман. Биз юзлаб йиллик тарихга эга бўлган ишбилармон доираларнинг ишончини қозониб бормоқдамиз», — дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг