«Биз уни эгаллашимиз керак». Трамп яна Гренландия масаласини кўтарди
АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландияга нисбатан даъволар мавзусига яна қайтди. У Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида журналистлар билан мулоқот чоғида АҚШ учун Гренландия стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
«Бизга Гренландия миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан керак. (…) Биз уни эгаллашимиз шарт», дейди Трамп.
Президентнинг сўзларига кўра, у АҚШ хавфсизлигини Гренландия соҳиллари яқинида ҳаракатланаётган Россия ва Хитой кемалари билан боғлиқ эҳтимолий таҳдидлардан ҳимоя қилишни мақсад қилган.
Бу баёнотларга жавобан, аввалроқ Дания бош вазири Метте Фредериксен ва Гренландия бош вазири Йенс-Фредерик Нильсен қўшма баёнот билан чиқиб, ўз позицияларини қатъий эканини билдирган эди.
«Бошқа бир давлатни шунчаки аннексия қилиб бўлмайди. (…) Гренландия гренландияликларга тегишли», дейилади мазкур баёнотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг