«Биз бу мамлакатни бошқарамиз»: Трамп Венесуэладаги операция бўйича баёнот берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлада амалга оширилган ҳарбий операцияни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан олиб борилган «ажойиб ҳужум» деб атади. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.
Трампнинг таъкидлашича, бундай кўламдаги ҳарбий ҳаракатлар Иккинчи жаҳон урушидан бери кузатилмаган. Қўшимча қилинишича, АҚШ Венесуэлага қарши иккинчи тўлқин — «анча каттароқ ҳужум»ни бошлашга тайёр. Бироқ у ҳозирча бундай ҳаракатга эҳтиёж йўқлигини таъкидлади.
Шунингдек, Трамп Америка нефть компаниялари Венесуэлани қайта тиклашда иштирок этишини маълум қилди. «Улар у ерга бориб, вайрон бўлган инфратузилмани қайта тиклайди. Улар бу мамлакат учун пул ишлай бошлайди», — деди Трамп.
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар раҳбари Венесуэла у ерда янги ҳокимият бошқаруви йўлга қўйилгунга қадар АҚШ бошқаруви остида бўлишини ҳам қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг