Битта фуқарога бериладиган банк карталари сони 20 тагача чекланиши мумкин
Бунда битта банкдан 5 та, барча банклардан эса 20 тагача банк карталари олиш мумкин бўлади.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёр ўрнатилаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Марказий банк матбуот хизмати бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда шу каби маълумотлар нотўғри эканлигини билдирди.
Бугунги кунда банк карталарига эга жисмоний шахсларнинг қарийб 97 фоизида (22 млн.та) 5 тагача, 3 фоиз (770 мингта) жисмоний шахсда 5-20 гача ҳамда 0,03 фоизда ёки 7 мингта жисмоний шахсда 20 тадан ошиқ карталар расмийлаштирилган.
Фуқаролар номига кўп миқдорда очилган банк карталарини таҳлил қилиш жараёнида, мазкур банк карталарининг бир қисмидан фирибгарлик мақсадларида фойдаланилаётганлиги аниқланган. Аксарият ҳолатларда карта эгасининг бундан хабари бўлмайди.
Регулятор банклар томонидан битта фуқарога бериладиган (битта ЖШШИРга) карталар сонини вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда эса 20 тагача чеклаш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Бунда ушбу талаб виртуал ва кобейджинг карталарни ҳам ўз ичига олади, бироқ чет эл валютасида очилган карталарга нисбатан татбиқ этилмайди.
Мазкур ечим банк карталари билан боғлиқ шубҳали операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида аҳолига тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтиришга қаратилган.
Шунингдек, регулятор бу борада вазиятни мунтазам кузатиб боришини маълум қилди. Янги талаблар тўлиқ тайёр бўлгач, ОАВ ва кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тилим «Ман Сити» деб чиққан ёхуд битта ўзбек йигити қандай қилиб Европанинг энг кучли жамоалари орасида талаш бўлди (таҳлилий мақола)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг