“Bitcoin” курси 100 минг долларлик чегарадан ўтди
5 декабрь куни биткоин нархи 100 минг доллардан ошиб, барқарорлашди. Бу ҳақда“CoinMarketCap” маълумотларида келтирилган.
Савдонинг энг юқори нуқтасида токен Тошкент вақти билан 7:40 атрофида махсус белгидан ўтган. Орадан 30 дақиқа ўтгач, “bitcoin” учун берилган таклиф 103 минг доллардан ҳам юқорилаб, шу нарх атрофида кичик тебранишлар билан барқарорлашган.
Хабар эълон қилинаётган вақтда токен 102 минг 300 доллар атрофида сотилмоқда. Сўнгги суткада курс тахминан 7,5%га кўтарилди, ҳафталик ўсиш эса бироз кўпроқ — 7,7%ни ташкил этган.
Бир қатор бошқа криптовалюталар ҳам юқорилаб бормоқда. “Ethereum” бир кунда 4,8% га қимматлашди, у баҳордан бери биринчи марта 3850 долларга етди. “Dogecoin” эса бир токен учун 45 центга кўтарилди. Бу бир кун олдинги нархдан деярли 10% га юқоридир.
Буларга қарамай, “Solana” криптовалютаси 1,4% га арзонлашди ва ҳозирда 235 доллардан сотилмоқда. “Toncoin” нархи ҳам 4% га пастлаб, 6,84 доллардан сотилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг