Биринчи бор икки нафар таэквондочимиз рейтинг орқали Олимпиадага йўл олди
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлишди.
Қайд этиш жоиз, ҳамюртларимиз биринчи бор рейтинг орқали 2 та йўлланмага эга бўлишди. Шунингдек, қизларимиз ҳам илк маротаба тўғридан тўғри Олимпиада иштирокчисига айланмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат таэквондо WТ ассоциацияси, спортчи ва мураббийларимизни ушбу натижа билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг