«Бир жамоа: Биз турлимиз, биз тенгмиз» шиори остида байрам тадбири ўтказилди (Фоторепортаж)

21:03 30 Ноябрь 2021 Жамият
506 0

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбири «Бир жамоа: Биз турлимиз, биз тенгмиз» шиори остида «Замин» Халқаро жамоат фонди, «Имкон» реабилитация маркази кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

Маълумотларга кўра, ҳозир юртимизда 732 минг нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Бугунги ислоҳотларни таъминлашда аҳолининг ушбу қатлами давлатимизнинг доимий эътиборида. 

Жорий йил 18 майда Президентимиз томонидан имзоланган «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор қабул қилинганди. 

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш ҳамда улар ўртасида спорт билан шуғулланувчилар қамровини янада оширишга хизмат қилиши билан ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

Шу билан бирга, ҳужжатда барча турдаги спорт таълим муассасаларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт бўлимларини босқичма-босқич ташкил этиш ҳамда иқтидорга эга бўлган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни танлаб олиш, уларни спорт турларига йўналтириш, тайёрлаш ҳамда олий спорт маҳоратига эришишини таъминловчи узлуксиз ягона комплекс тизимни жорий этилмоқда.

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишида 3 декабрь санасини «Халқаро ногиронлар куни» сифатида кенг нишонлашга қарор қилинган. Шундан бери ҳар йили 3 декабрь бутун дунёда «Халқаро ногиронлар куни» сифатида кенг нишонланиб келмоқда.

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ҳам ногиронларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг  имкониятлар яратиш ҳамда улар ўртасида спортни тарғиб қилишга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. 

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

Жорий йилнинг 24 август — 5 сентябрь Япония пойтахти Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар юксак матонат, жасорат ва маҳорат кўрсатиб, 19 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 160 дан зиёд давлатлар ўртасида ўн олтинчи ўринни эгаллагани халқимизга чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини бағишлади.

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

Дунёга келган ҳар бир инсон ўз иқтидорини рўёбга чиқаришга ҳақли. Жисмдаги кемтикни шиддати ва жасорати билан тўлдириб, қизиқишларини профессионалликка айлантираётганларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга арзийди. 

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, улар тақдир синовларига мардона бардош бериб, сабр-тоқат ва шукроналик руҳи билан, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топиб яшаётганининг ўзи катта жасорат ва қаҳрамонлик намунасидир. Бундай инсонларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида халқимиз, айниқса, ёшларимиз қанчалик кўп хабардор бўлса, улардан ўрнак олиб яшаса, бу жамиятимиздаги маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга хизмат қилади.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  
Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  
Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  
Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  
Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  
Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  
Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  
Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  
Фото: Сирожиддин ВОҲИДОВ/«Халқ сўзи»  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?