Бир поездан сакраб тушган 12 кишини бошқа поезд уриб кетди
Фото: Иллустратив
Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида поезддан тушиб қолмоқчи бўлган 12 кишини қўшни йўлда ҳаракатланаётган бошқа бир поезд босиб кетди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берган.
Аниқланишича, йўловчиларга поездда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар берилган ва ўнлаб одамлар ёнғиндан қочмоқчи бўлиб ўз вагонларидан сакрашган. Натижада, қўшни йўлда ҳаракатланиб келаётган бошқа бир поезднинг уриб кетиши оқибатида 12 нафар йўловчи ҳалок бўлди.
«Дастлабки маълумотларга кўра, «Pushpak Express» вагонларидан бирининг ичида учқун пайдо бўлгани сабабли баъзи йўловчилар ваҳимага тушишган. Улар авариявий тўхташ занжирини тортиб поездни тўхтатишга уринган ҳамда рельсга отилиб чиқишган. Афсуски, ўша пайтда «Karnataka Express» поезди қўшни йўл бўйлаб ўтаётган бўлди», – дейилади темирйўл маъмурияти баёнотида.
Ҳудуд полицияси матбуот котибининг журналистларга маълум қилишича, воқеа жойига фавқулодда қутқарув поезди жўнатилди. Фожиа натижасида бир нечта фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
«Ҳиндистон ҳукуматининг темир йўл хавфсизлигини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамай, мамлакат темир йўлларида рўй бераётган бахтсиз ҳодисалар камаймаяпти. Ҳар йили юзлаб одамлар поезд уриб кетиши натижасида вафот этади», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ҳиндистоннинг шарқий қисмида ҳаракатланаётган иккита йўловчи поезднинг рельсдан чиқиб кетиши натижасида 280 дан ортиқ одам вафот этган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг