“Билим йўлида…” қисқа метражли фильми суратга олинади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази буюртмасига асосан илм-маърифат ва фан ривожига ҳисса қўшган ўзбек аёлларининг ҳаёти ва фаолиятини ёритишга бағишланган “Билим йўлида…” номли қисқа метражли фильм тайёрланиши режалаштирилмоқда. Ушбу фильм ХХ асрнинг илк йилларида Германияда таҳсил олган ўзбек қизлари ҳақида ҳикоя қилади.
Мазкур лойиҳа доирасида илмий-ижодий гуруҳ шакллантирилиб, тошкентлик Хайринисо Мажидхонова, Саида Шераҳмадбоева, хоразмлик Марям Султонмуродова каби маърифатпарвар аёлларнинг ҳаёти чуқур ўрганилади. Уларнинг таълим олиш йўлидаги фидокорона ҳаракатлари, илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси тарихий ҳужжатлар ва архив материаллари асосида таҳлил қилинади.
Тўпланган маълумотлар асосида нафақат қисқа метражли фильм яратилади, балки экспозиция учун махсус экспонатлар, ҳужжатлар ва фотосуратлар тайёрланади. Ушбу лойиҳа ўзбек аёлларининг илм-маърифат йўлидаги жасоратини кенг оммага етказиш, ёш авлодни билим олишга ундаш ва тарихий хотирани асраб-авайлаш мақсадига хизмат қилади.
“Билим йўлида…” фильми илм-маърифатнинг муҳимлигини яна бир бор ёдга солиб, ўзбек жамиятида аёлларнинг таълим ва фанга қўшган беқиёс ҳиссасини юксак даражада намоён этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг