Бешмерганга «туризм қишлоғи» мақоми берилиши мумкин

18:46 14 Октябр 2020 Welcome to uzbekistan
829 0

Хоразм вилоятининг Шовот туманида жойлашган Бешмерган қишлоғига «туризм қишлоғи» мақоми берилиши мумкин. Қишлоқ фуқароларининг вилоят ҳокимига йўллаган айни шу мазмундаги мурожаатини ўрганган ишчи гуруҳ шундай хулосага келди.    

Қишлоқда Абдухолиқ Ғиждувоний ва Аҳмад Яссавийнинг устози ҳисобланган Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳи жойлашган.Бу қадамжо зиёратчилар оқими бўйича Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳидан кейин  иккинчи ўринда туради .

Қишлоқ марказидан  икки километр узоқликда туристик йўналишга киритилган Хоразмнинг кўҳна шаҳарларидан бири –  Катқалъа ёдгорликлари жойлашган.  2000 йиллик тарихга эга, бағрида 40 дан ортиқ балиқ турлари мавжуд бўлган  Аччиқкўл эса экотуризмни ривожлантиришда жуда қулай имкониятларга эга. Қишлоқнинг 20 нафардан ортиқ тадбиркорлари зиёрат, гастрономик ва экотуризм, ҳунармандчилик, уй меҳмонхоналари ташкил этиш учун лойиҳаларини  тақдим этишган.Ушбу ташаббусларнинг қўллаб-қувватланиши натижасида Бешмерган қишлоғи яқин йилларда вилоятнинг йирик сайёҳлик марказларидан бирига айланиши мумкин. 

Одилбек Одамбоев

(«Халқ сўзи»)

                      

                 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?