Бешариқнинг гўзал ва бетакрор ёввойи табиати
Фото: "Халқ сўзи"
Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги тасарруфидаги Бешариқ туманида жойлашган “Сариққамиш” ов маскани 1 минг 80 гектар майдонни эгаллайди.

Пурвиқор тоғлар бағридаги, Сирдарё этагида жойлашган ушбу масканда АҚШ, Хитой, Европа мамлакатларидан учиб келадиган ёввойи қушларни учратиш мумкин. Шунингдек, тулки, чиябўри, бўрсиқ, жайра, каклик, қирғовул, оқ қуш, каптар сингари табиат дунёсининг тобора камёб бўлиб бораётган вакиллари бу ерни мангуга макон тутган.

-Бу ерга ташриф буюрувчилар учун кўл бўйлаб қайиқда, от ва туяда сайр қилиш, балиқ овлаш, шифобахш қумга тушиш, ёввойи паррандаларни овлаш, денгиз таомларидан истеъмол қилиш имкониятлари ҳам яратилган,-дейди “Сариққамиш” ов маскани ходими Одилжон Қўлдошев.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг